Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2001 й. ПФ-2993-сон "O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.12.2001 й.

N ПФ-2993



“O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUROLLI

KUCHLARIGA 10 YIL” ЭСДАЛИК

НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўн йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучлар қурилиши ишига муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш мақсадида:


1. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони таъсис этилсин.


2. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи тасдиқлансин (Низом ва тавсиф илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2001 йил 25 декабрдаги

2993-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



“O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil”

эсдалик нишони тўғрисида

НИЗОМ


1. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони билан Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини мустаҳкамлашга, давлатнинг мудофаа қудратини ҳар томонлама оширишга ҳисса қўшган шахслар, ўзининг юксак касб маҳоратини, ҳарбий ва ватанпарварлик бypчига садоқатини намоён қилган ҳарбий xизмaтчилap, шу жумладан, мамлакатнинг мycтaқиллиrини, унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун бўлган жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва заҳирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ёхуд яраланган ва шикастланган ҳapбий хизматчилар тақдирланадилар.


2. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг буйруқлари асосида амалга оширилади.


3. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ўзбекистон Реcпyбликacи Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони номидан бригада командирлари ҳамда уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи мансабдор шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади.


4. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони кўкракнинг чап томонига давлат мукофотларидан кейин тақилади.


5. “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони шахснинг вафотидан кейин унинг оиласида тегишли гувоҳнома билан бирга эсдалик сифатида сақлаш учун қолдирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2001 йил 25 декабрдаги

2993-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



“O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil”

эсдалик нишони

ТАВСИФИ



“O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклига эга бўлади.

Эсдалик нишонининг олд томонида саккиз қиррали юлдуз фонида кесишаётган қиличлар билан қалқон акс эттирилган. Қалқонда ярим ой ва юлдузча тасвирланган. Қалқоннинг қуйи қисмида ҳилпираб турган лентага Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигини ва юбилей санасини билдирувчи 1992-2002 рақамлари ёзилган.

Эсдалик нишонининг доираси бўйлаб “O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga 10 yil” ёзуви мавжуд.

Эсдалик нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қавариқдир.

Эсдалик нишонинг қирралари ҳошияланган.

Эсдалик нишони эни 24 миллиметрли ҳаво ранг шойи муҳайяр тасма билан қопланган беш қиррали колодкага ҳалқача ёрдамида туташтирилади. Тасма эни 2 миллиметрли сариқ рангдаги йўллар билан ҳошияланган. Тасманинг ўртасидан бир-биридан эни 2 миллиметрли сариқ йўл билан ажралиб турадиган эни 3 миллиметрли иккита яшил рангли йўллар ўтган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 22-24-сон